17:10 / 04.12.2017
9814

Тожикистон ва Россия мигрантлар бўйича келишувни имзолайди

Россиянинг Москва вилоятида МДҲ иштирокчи давлатлари Миграция органлари раҳбарлари кенгашининг ХХI-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МДҲ мамлакатларидаги миграция вазияти муҳокама қилинди.

Тожикистон делегациясига меҳнат вазири Сумангул Тоғайзода раҳбарлик қилди, деб хабар бермоқда «АП» Тожикистон Республикаси Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигига таянган ҳолда.

Тожикистон Меҳнат вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси матбуот котиби Иброҳим Аҳмадзоданинг айтишича, Тоғайзода ўз чиқишида Меҳнат вазирлигининг миграция соҳасидаги асосий фаолият йўналишларига эътибор қаратган.

"Тоғайзода томонларнинг миграцион жараёнларни тартибга солиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишдаги ўзаро ҳаракатлари истиқболларига тўхталар экан, айни дамда Тожикистон ва Россия ўртасидаги меҳнат мигрантларини ташкилий ёллаш, меҳнат қилаётган мигрантларнинг пенсия таъминоти бўйича қатор келишувлар лойиҳалари якуний босқичда эканини таъкидлаб ўтди. Уларнинг имзоланиши томонларнинг миграция масалаларига ечим топишдаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади", - дея таъкидлаб ўтди Аҳмадзода.

Top