19:27 / 05.12.2017
4781

Покистон шимолидаги портлашда 6 киши ҳалок бўлди

Фото: © Flickr / Wasif Malik

5 декабрда Покистон шимолидаги теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, воқеа Афғонистон билан чегарадош бўлган Шимолий Вазиристоннинг Мир-Али шаҳрида содир бўлган. Портлашга йўл четига қўйилган мотоциклга ўрнатилган бомбанинг ҳаракатга келтирилиши сабаб бўлган.

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар.

Покистонда охирги йирик теракт 1 декабрда содир этилганди. Ўша терактда 4 нафар қуролланган киши Пешовардаги университет шаҳарчаси ҳудудига кириб, у ердаги талабаларни ўққа тутган. Ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 40 га яқин киши жароҳат олган. Барча босқинчилар йўқ қилинган. Ҳужум учун жавобгарликни “Толибон”нинг Покистондаги қаноти ҳисобланган “Таҳрик-и Толибон Покистон” жангарилари ўз зиммасига олган.

Top