20:55 / 05.12.2017
20655

Шоҳжаҳон Эргашевнинг бўлажак рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 12 январь куни АҚШда навбатдаги жангини ўтказади. Ярим енгил вазн (-64кг) тоифасида рингга чиқадиган спортчининг бу сафарги рақиби америкали боксчи Сонни Фредриксон бўлади.

Фото: BoxRec

Маълумот учун, америкалик боксчи Сонни Фредриксон поофессионал боксчи сифатидаги фаолияти давомида 18 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган. 12тасида у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган. 

Ҳозирги кунда WBA рейтингида Фредриксон 8-ўринда бормоқда. Шоҳжаҳон Эргашев жангда ғалаба қозонса рейтинг бўйича 13-14 ўринларга кўтарилиб олиши мумкин бўлади.

Top