10:16 / 06.12.2017
9605

Ҳиндистон янги зенит ракетасининг синовини ўтказди

Фото: Ndtv.com

Ҳиндистон қуролли кучлари янги модификациядаги Akash зенит ракетасининг муваффақиятли синовини ўтказди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда. Синов жараёни 5 декабрь куни мамлакат шарқидаги Одиша штатида ўтказилган. 

"Ушбу муваффақиятли синов, Ҳиндистон "ер-ҳаво" туридаги ҳар қандай ракетани ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлганини кўрсатади", - дея мамлакат мудофаа вазирлиги вакили сўзини келтиради телеканал. ОАВ хабарига кўра, синов вақтида ракета ўзиучар "Банши" нишонини уриб туширган.

Ҳиндистоннинг Akash зенит-ракета мажмуаси 18 км баландлик ва 30 км узоқликдаги ҳаво нишонларини уриб тушириш учун ишлаб чиқилган. 

Top