16:30 / 06.12.2017
8857

Тўрт нафар ўғри йигит ушланди

Фото: KUN.UZ

Юқоричирчиқ туман ИИБга 1970 йилда туғилган Жаббор Шерматов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 30 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшигини темир сим билан очиб, туман ҳудудидаги автоуловларни ювиш шохобчаси олдида турган унга тегишли «Матиз» русумли автоулови юкхонасидан олти миллион сўм пулларини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Юқоричирчиқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Сардор Матёқубов, 1999 йилда туғилган Алишер Орипов, 1995 йилда туғилган Комрон Ботиров ва 1999 йилда туғилган Беҳзод Даллиевлар содир этганликлари аниқланиб, ушландилар. 

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди.  Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Top