23:38 / 07.12.2017
20901

Путин ва Эрдўған Ал-Қудсни муҳокама қилишди

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Россия президенти Владимир Путин Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған билан суҳбатлашди ва у билан Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш масаласини муҳокама қилди. Кремль матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

"Икки томондан ҳам АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олишга доир қарори ва Америка элчихонасини Тель-Авивдан у ерга кўчириш режаси ҳақида эълон қилишига жиддий хавотир билдирилди. Бундай қадамлар Яқин Шарқнинг тинчлик жараёни  истиқболларини йўққа чиқариши мумкин", - дейилади хабарда.

Томонлар шунингдек минтақадаги кескинликни янада кучайтиришга йўл қўймаслик кераклигини таъкидлаб, Россия ва Туркиянинг Яқин Шарқ инқирозини БМТ Хавфсизлик Ташкилоти ва Бош Ассамблеясининг тегишли резолюциялари асосида адолатли ва муносиб ҳал қилишига содиқлигини тасдиқлашди.

Top