20:30 / 07.12.2017
7296

Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси БААга жўнаб кетди

Фото: Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

8-14 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида  енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида III Ёшлар Пара-Осиё уйинлари бўлиб ўтади. Бу ҳақида Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Нуфузли мусобақада 17 нафар ўзбекистонлик ёш иқтидорли паралимпия спортчиси ватанимиз шарафини химоя этади.

Бугун, 7 декабрь куни терма жамоамиз аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортдан Дубай шаҳрига жўнаб кетишди. Биз  Пара-Осиё уйинларида иштирок этадиган ёш спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

 

Top