18:35 / 07.12.2017
33514

Ўзини МХХ ходими деб таништирган фирибгар ушланди 

Фото: KUN.UZ

Бухоро вилояти Олот тумани, Қумкашон МФЙда яшовчи, 1987 йилда туғилган Р.Б. текин бойлик орттириш ниятида бировларни алдаш, ишончига кириш орқали турли миқдордаги пулларини қўлга киритишда “устаси фаранг” фирибгарлардан, деб хабар берди KUN.UZ’га Бухоро вилояти ИИБ.

Жумладан, Р.Б. Олот тумани, Халфа МФЙ, Улуғбек кўчаси 2-хонада яшовчи, уй  бекаси У.Х.га ўзини Миллий хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармасида юқори лавозимда ишлашини, танишлари орқали Олот шаҳри ҳудудида Қишлоқ қурилиш банки томонидан қурилаётган икки қаватли намунавий лойиҳада қурилаётган уйлардан бирини арзон нархда сотиб олиб беришини, сўнгра уни Олот туман божхона комплексидаги ошхонага ишга жойлаштиришини ваъда қилиб, пора беришга қизиқтириб, уни алдаб, У.Х.дан 200 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўм нақд пулларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли орқали қўлга киритиб, фирибгарлик ва пора беришга далолатчилик қилиш жиноятларини содир этган.

Бундан ташқари, Р.Б. Олот тумани, Кесакли МФЙда яшовчи, М.Э.га онаси бетоб бўлиб қолганлигини, уни даволатишга пул зарур эканлигини, бир ҳафта ичида тўлиқ қайтариб беришини ваъда қилиб, уни алдаб, 1.500.000 сўмлик бир жуфт тилла зиракларини ва 500.000 сўм нақд пулларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритганидан сўнг ваъда қилинган пулларни бермасдан турли хил баҳоналар қилиб, унинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли орқали фирибгарлик жиноятини содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Р.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Top