10:22 / 08.12.2017
21558
Реклама

Artel корхонаси сизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги билан табриклайди

Фото: Artel

1992 йил 8 декабрь куни давлатимиз тарихидаги энг муҳим қадамлардан бири босилди: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси давлат Конституциясини бир овозда қабул қилди. Бу кун инсон ҳуқуқлари, эркинлиги, тинчлиги, ҳамжиҳатлиги ва жамиятда ўзаро ҳурмат учун мустаҳкам пойдевор яратди.        

Бизнинг давлатимизни Асосий Қонуни қабул қилинганлигига 25 йил бўлди. 25 йил ичида давлатимиз анча ўзгаришлар кўрди, равнақ топди: ҳалқаро ҳамкорлик ривожланди, иқтисодимизнинг ривожланиш темпи янада тезлашди, ижтимоий соҳалар, тиббиёт, таълим каби соҳалар ривожланди. Айни вақтда ҳукуматимиз ва конституция туфайли давлатимиз тинч ва сокин, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинлиги муносиб ҳимоя қилинган.

Айтиб ўтиш боиски, бугунда Ўзбекистон яшаш учун дунёдаги энг тинч ва тотув давлатлардан биридир.

Иқтисод соҳасида ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй берди.

Фото: Artel 

Республикамиз қисқа вақтда индустриал, юқори технологиялар ишлаб чиқаришга қаратилган давлатга айланди. Республикамизда хусусий тадбиркорликни ривожланиши учун кенг имкониятлар туғилди. Хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши бутун Ўзбекистон бўйича ишлаб чиқаривчи корхоналар пайдо бўлишига йўл очди ва минглаб иш жойларини яратди. Шу жумладан Ўрта Осиё бўйича энг йирик ишлаб чиқарувчи корхона Artel вужудга келди. Ҳозирда Artel корхонасида минглаб одамлар давлатимиз равнақи йўлида ишлашмоқда.
Ушбу ўзгариш ва ривожланишларнинг пайдо бўлишида бизнинг асосий конунимиз – Конституциянинг аҳамияти катта!

Шундай муҳим кунда Artel корхонаси сизга бахт, шодлик ва омад тилайди. Тинчлик, осойишталик ва фаровонлик доимо ҳамроҳингиз бўлсин.
Бу кун фақат шодлик, бахт ва қувончга тўла, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси эса давлатимизнинг ҳар бир фуқаросини доимо ишончли ҳимоя қилишига ишончимиз комил! 

Реклама ҳуқуқи асосида

Top