13:14 / 08.12.2017
12933

Европа Лигаси қуръаси саватчалари маълум бўлди

11 декабрь куни Европа Лигасининг плей-офф баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Унда жамоалар 2та саватчага ажратилади. Биринчи саватчадан Европа Лигаси гуруҳи ғолиблари ва Чемпионлар Лигаси гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўртта клуб жой олади.

Европа лигаси гуруҳ босқичини 2-ўрин билан тугатган ва Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган энг ёмон кўрсаткичдаги 4 жамоа иккинчи саватчадан жой олди.

Саватчалар таркиби қуйидагича:

Биринчи саватча: ЦСКА, «РБ Лейпциг», «Атлетико Мадрид», «Спортинг», «Вильярреал», «Динамо» (Киев), «Брага», «Локомотив», «Виктория» (Пльзень), «Арсенал», «РБ Зальцбург», «Атлетик», «Зенит», «Милан», «Аталанта», «Лацио».

Иккинчи саватча: «Наполи», «Спартак», «Селтик», «Боруссия» Дортмунд, «Астана», «Партизан», «Лудогорец», АЕК, «Лион», «Копенҳаген», «Стяуа», «Црвена Звезда», «Марсель», «Эстерсунд», «Ницца», «Реал Сосьедад».

1/16 финал босқичининг дастлабки учрашувлари 15 февраль куни ўтказилса, жавоб учрашувлари 22 февраль кунига мўлжалланган.

Top