09:58 / 08.12.2017
4897

Польша бош вазири истеъфога чиқди

Фото: Yves Herman / Reuters

Польша бош вазири Беата Шидло истеъфога чиқди. Унинг аризаси қабул қилинди. Бу ҳақда Польшанинг етакчи Ҳуқуқ ва адолат партияси (PiS) вакили Беата Мазурекка иқтибос келтирган ҳолда Польша матбуот агентлиги маълум қилди.

Мазурекнинг айтишича, Польша бош вазири лавозимига молия ва ривожланиш вазири Матеуш Моравецкий номзоди билдирилди.

Шидлонинг истеъфога кетишига унинг бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик билдирилиши сабаб бўлган.

Шидло 2015 йил ноябрдан бош вазир лавозимини эгаллаб келган.

Top