11:36 / 09.12.2017
10850

Кутилмаган меҳмонлар: Андижонда 25 млн сўмни ўмарган шахслар ушланди

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи, А.Т.нинг уйи очиқ қолган эшиги орқали номаълум шахслар кириб, 25.000.000 сўм пулини ўғирлаб кетганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулистон МФЙ да яшовчилар, У.Ҳ ва Ҳ.Ҳ. лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Top