18:25 / 10.12.2017
13868

Кейинги йилнинг энг хавфсиз машиналари маълум қилинди

2018 модел йилининг 15 та автомобили АҚШнинг йўл хавфсизлиги суғурта институти (IIHS) томондан ўтказилган краш-тестлар натижаларига кўра, энг юқори хавфсизлик баҳоси Top Safety Pic+ олди. 

Ушбу институт автомобилларни NHTSA давлат агентлигидан ўзгачароқ дастур бўйича синайди. IIHS томонидан амалга оширилувчи фронтал краш-тест 40 ва 25 фоизлик қоплаш билан, NHTSA’ники эса 100 фоизлик қоплаш билан бажарилади. 40 ва 25 фоизлик қоплаш деганда, машина олд томонининг мос равишда 40 фоизи ва 25 фоизи тўсиққа урилади. Булардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, IIHS кузовнинг конструкциявий мустаҳкамлигини, NHTSA эса кўп даражада хавфсизлик камари ва ёстиқчалари каби хавфсизликнинг пассив тизимлари ишини ўрганади. 

Машиналар қуйидаги параметрлар бўйича баҳоланади: кичик қоплаш (жумладан ҳайдовчи томондан), ўртача қоплаш билан олд тўқнашув, ён томондан зарба бериш, томнинг мустаҳкамлиги, ўриндиқлар ва бош суягичлар хавфсизлиги. 

Тўқнашувларнинг олдини олиш тизими синалади: 15 ва 25 км/соат билан ҳаракатланаётган машина тўсиқ олдида автоматик равишда тўхташи керак. Бундан ташқари, IIHS фараларни ҳам баҳолайди: қанчалик йўлни ёритиши, қарши йўналишдан келаётган машиналар ҳайдовчилари кўзини қамаштириши-қамаштирмаслиги.
Шунингдек, болалар ўриндиғи қанчалик яхши маҳкамланиши ҳам текширилади.

Олинган кўрсаткичлар “Аъло”, “Яхши” , “Қониқарли”, “Ҳалокат ёқасида”, “Ёмон” баҳолари билан белгиланади. Буларни шартли равишда 5, 4, 3, 2 ва 1 баҳо деб оламиз.

Қуйида 2018 модел йилининг энг хавфсиз машиналари келтирилган: 

KIA Forte

Гольф-синфга оид седан йўловчи томондан кичик қоплаш билан тўқнашув ва болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 6 та “4” ва 2 та “3” баҳосини олди. Машинанинг максимал комплектациясидаги фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган.

Kia Soul

Хэтчбек-кроссовер йўловчи томондан кичик қоплаш билан тўқнашув ва болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 6 та “4” ва 2 та “3” баҳосини олди. Максимал комплектациясидаги фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган.

Subaru Impreza

Седан ва универсал болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 7 та “4” ва битта “4+” баҳосини олди. Максимал комплектациясидаги фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган. 

Subaru WRX

Спорткар болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 7 та “4” ва битта “3” баҳосини олди. Максимал комплектациясидаги фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган. 

Subaru Legacy

Япон седани болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 7 та “4” ва битта “4+” баҳосини олди. Максимал комплектациясидаги фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган. 

Subaru Outback

Ўрта ўлчамли универсал болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 7 та “4” ва битта “4+” баҳосини олди. Максимал комплектациясидаги фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган 

Toyota Camry

Ўрта ўлчамли япон седани болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 7 та “4” ва битта “4+” баҳосини олди. Фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган. 

BMW 5 series

Бизнес-синф седани болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 7 та “4” ва битта “3” баҳосини олди. Максимал комплектациясидаги фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган. 

Genesis G80

Бизнес-синф седани болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 7 та “4” ва битта “2” баҳосини олди. Фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган. 

Genesis G90

Премиал седан болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 7 та “4” ва битта “3” баҳосини олди. Фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган. 

Lincoln Continental

АҚШ бизнес-синф седани болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 7 та “4” ва битта “3” баҳосини олди. Максимал комплектациясидаги фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган. 

Mercedes-Benz E-Class

Немис седани барча бандлар бўйича “4” баҳо олган. Фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган. 

Hyundai Santa Fe

Кроссовер йўловчи томондан кичик қоплаш билан тўқнашув ва болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 6 та “4” ва 2 та “3” баҳосини олди. Максимал комплектациясидаги фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган.

Hyundai Santa Fe Sport

Кроссовер йўловчи томондан кичик қоплаш билан тўқнашув ва болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 6 та “4” ва 2 та “3” баҳосини олди. Максимал комплектациясидаги фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган.

Mercedes-Benz GLC

Премиал йўлтанламас болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими учун 7 та “4” ва битта “3” баҳосини олди. Фронтал тўқнашувлар олдини олиш тизими “5”га баҳоланган.

Top