11:10 / 10.12.2017
5800

Пуэрто-Рикодаги довул қурбонлари сони ортди

Фото: Reuters

Пуэрто-Рикодаги «Мария» довули қурбонлари сони 64 нафарга етди. Бу ҳақда CNN телеканали Пуэрто-Рика жамоат хавфсизлиги департаментига асосланиб хабар тарқатди. 

Орол давлат ҳукумати қайд этишича, ҳақиқий талофат миқдори янада кўпроқ бўлиши мумкин.

«Мария» довули Пуэрто-Рикога сентябрь ойида ёпирилганди. Табиий офат даражаси энг юқори чўққига — бешинчи даражагача кўтарилганди.

Top