12:05 / 11.12.2017
18526

«Барселона» – «Бавария», «Реал» – «ПСЖ»: ЕЧЛ плей оффда ким кимга рақиб бўлиши мумкин?

Бугун, Тошкент вақти билан соат 16:00да, УЕФАнинг Ньондаги штаб квартирасида Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали ўйинларига қуръа ташланади.

Ушбу қуръа натижаларига кўра, қайси жамоалар бир-бирларига рақиб бўлишини мумкинлигини олдиндан чамалаб кўрса бўлади. Гуруҳдаги вазиятлар шундай якун топдики, нимчорак финалда “Бешиктош” – “Базель” жуфтлиги ҳам, “Бавария” – “Барселона” жуфтлиги ҳам пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд. 

Келинг, аввало, қуръада амал қиладиган асосий қоидаларга эътибор қаратамиз:
- Гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар фақат бошқа гуруҳлардаги иккинчи ўрин соҳибларига қарши майдонга тушади. 
- Бир Лига жамоалари 1/8 финалда ўзаро рақиб бўлмайди.
- Бир гуруҳдан чиққан жамоалар бу босқичда ўзаро рақиб бўлмайди. 

Энди ушбу тизим асосида ҳар бир жамоанинг потенциал рақибларини кўриб чиқамиз.
“МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД” бу босқичда “Реал”, “Ювентус”, “Бавария”, “Шахтёр”, “Севилья”, ҳамда “Порту” жамоаларидан бирига қарши ўйнайди. 
“ПСЖ”нинг рақиблари – “Реал”, “Челси”, “Ювентус”, “Шахтер”, “Севилья”, “Порту” ёки “Базель” жамоаларидан бири бўлади. 
“РОМА” – “Реал”, “Бавария”, “Шахтёр”, “Севилья”, “Порту” “Базель”.
“БАРСЕЛОНА” – “Челси”, “Шахтёр”, “Порту”, “Бавария”, “Базель”.
“ЛИВЕРПУЛЬ” – “Реал”, “Ювентус”, “Бавария”, “Шахтёр”, “Порту”, “Базель”.
“МАНЧЕСТЕР СИТИ” – “Реал”, “Ювентус”, “Бавария”, “Севилья”, “Порту”, “Базель”.
“БЕШИКТОШ” – “Реал”, “Ювентус”, “Бавария”, “Севилья”, “Шахтёр”, “Базель.
“ТОТТЕНҲЭМ” - “Ювентус”, “Бавария”, “Севилья”, “Шахтёр”, “Порту”, “Базель”.

Ўз гуруҳлари 2-ўринни олган топ жамоалар:
“РЕАЛ” – “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Рома”, “Бешиктош”, “ПСЖ”.
“БАВАРИЯ” – “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Тоттенҳэм”, “Рома”, “Бешиктош”.
Қизиғи, Лондоннинг “ЧЕЛСИ” жамоаси ўз гуруҳида 2-ўринни олган ягона инглиз жамоаси бўлди. Шу туфайли уларга 1/8 финалда рақиб бўладиган жамоалар сони фақат 3та – “Барселона”, “ПСЖ” ва “Бешиктош”

Юқоридаги ҳолат бўйича, эҳтимоллар назарияси ҳисоб китобларига кўра, бу босқичда бир-бирига рақиб бўлиш эҳтимоли энг катта бўлган жуфтлик “БАРСЕЛОНА” ва “ЧЕЛСИ” жамоалари экан. 

Якунда бу амалга ошадими ёки йўқми, 16.00 да бошланадиган қуръа маросимидан сўнг билиб оламиз. 

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/8 финалида 13-14 ва 20-21 февраль кунлари илк учрашувлар, 6-7 ва 13-14 март кунлари эса, жавоб ўйинлари бўлиб ўтади. Гуруҳда 1-ўринни олган жамоалар илк ўйинни сафарда ўтказишади. 

Чорак финал учун қуръа 2018 йил 16 март куни алоҳида ўтказилади.

Top