15:08 / 11.12.2017
12170

Чарм-пойабзал тармоғи ташкилотлари қатор солиқлардан озод этилиши мумкин

Қонун ҳужжатлари таъсирчанлигини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг Чарм-пойабзал, тери-мўйна ва жун етиштириш тармоқларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда

Унда экспорт қилинадиган чарм ярим тайёр буюмлари ҳажмларини босқичма-босқич қисқартириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши тўғрисида сўз боради («вет-блю»):

• 2018 йилда – уни ишлаб чиқариш ҳажмининг 50%игача;
• 2019 йилда –25%игача;
• 2020 йилдан –  экспортни тўлиқ тўхтатиш.

Бундай чора-тадбирлар ҳозирги вақтда чарм хом ашёсининг деярли бутун ҳажми экспортга кетаётганлиги, ўз ишлаб чиқариши учун эса ташкилотлар хом ашёни оширилган нархларда импорт қилишларига тўғри келаётганлиги сабабли қабул қилинди.

Режалаштирилаётган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялари

Тармоқ мутахассисларини тайёрлаш

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида қуйидаги таълим йўналишлари очилиши кўзда тутилган:

• «Дизайн: чарм-пойабзал ва тери-мўйна буюмлари»;
• «Технология ва жиҳозлар: чарм ва мўйна, қоракўл»;
• «Технология ва жиҳозлар: пойабзал ва чарм-галантерея».

Ҳудудларда амалдаги коллежларни қайта профиллаш ва янги йўналишларни очиш йўли билан профилланган касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш кутилмоқда. 

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади

1. Ташқи савдо компанияси – «Ўзчармимпекс» МЧЖ. Унинг асосий вазифалари:

• тармоқлар ташкилотларига мазкур лойиҳа доирасида маркетинг ва консалтинг хизматлари кўрсатиш;
• кўргазмалар, реклама тадбирлари ўтказиш ҳисобига маҳсулотлар ва буюмларни экспортга чиқариш;
• ташкилотларга тўғридан-тўғри контрактлар асосида ҳамда хорижда очиладиган савдо уйлари орқали тармоқ маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш.

2. Чарм-пойабзал, тери-мўйна тармоқларини, жун ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ривожлантириш жамғармаси. Мақсад – тармоқнинг янги корхоналарини ташкил этиш, фаолият кўрсатаётган корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.  

Қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солиш базаси жамғармага ажратмалар суммасига камаяди:

• юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи,
• ягона солиқ тўлови,
• давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.   

Top