11:32 / 11.12.2017
32637

Ёш ихтирочилар Тошкентни энг хавфсиз шаҳарга айлантириш учун Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутишмоқда

Фото: DWED

5 декабрь куни Тошкентда ёш мутахассислар жаҳонда муқобили бўлмаган мутлақо янги инновацион лойиҳани намойиш этишди. Мазкур лойиҳа бутун мамлакат миқёсида глобал маълумотлар тизими учун мўлжалланган.

Ёш ташаббусчи Фарҳод Кабулов Ўзбекистон иқтисодиётига катта фойда келтирувчи, барчанинг қимматли вақтини тежашга хизмат қилувчи ва энг муҳими, мутлақо бепул ишловчи ажойиб лойиҳани ўйлаб топди. Бу ихтиро ҳам жаҳон тажрибасидан ўғирлангандир-да, деб хулоса қилишга шошилманг. Муаллифнинг фикрига кўра, ўзбекистонлик ёшлар томонидан ишлаб чиқилган мазкур дастурнинг дунёда ҳеч бир муқобилини учратмайсиз.

DWED – бу мамлакатдаги барча инфратузилмаларни бирлаштиришга мўлжалланган махсус дастурий-аппарат мажмуасидир. DWED орқали барча соҳа – ҳукумат, бизнес ва аҳоли бир-бири билан чамбарчас боғланади.

Нима учун DWED деб номланди?

Мазкур атаманинг тўлиқ мазмуни “Хавотир олманг – барчасини бажарамиз!”ни англатади. Яъни эндиликда DWED биз учун дунёдаги энг хавфсиз ва автоматлаштирилган шаҳарда яшаш имконини яратиб беради.

Мақсад нима?

  • Қимматбаҳо вақтни ва миллионлаб нақдни тежаш;
  • Ёқимсиз навбатларнинг олдини олиш;
  • Коррупция ва қоғозбозликка чек қўйиш;
  • Аҳоли учун тўловнинг энг қулай ва ишончли тизимини жорий қилиш;
  • Тўлиқ хавфсизликни таъминлаш.

«Биз илк бор Ўзбекистонда бутун дунё учун идеал тизим таклиф этмоқдамиз. Лойиҳа устида 200дан ортиқ турли соҳа вакиллари ишлади.  DWED билан биз навбатларда соатлаб вақт сарфлашни унутамиз ва кундалик ҳаётда қандай қилиб нақд ёки пластик картасиз яшаш мумкинлигини ўрганамиз. Биргина мобил дастур орқали сиз тўлов тизимларидан тортиб шаҳар кузатув камераларигача барча коммуникация воситаларидан эркин фойдалана олишингиз мумкин бўлади. Мамлакатдаги барча тизимлар, структуралар ва компаниялар ҳар бир фуқарога қулайлик яратган ҳолда биргина катта тармоқда бирлашади».

Фото: DWED
Фарход Кабулов, лойиҳа асосчиси

DWED — бу тўлов тизими эмас. Бу ташкилотлар, давлат идоралари, корхоналар ва савдо марказлари билан боғланган ҳолда хизматлар учун масофавий тўлов майдонидир.

Лойиҳа муаллифининг сўзларига кўра, дастур дастлаб Тошкентда ишга туширилади ва тез орада у дунёдаги энг автоматлаштирилган шаҳарга айланади.

«Биз маълумотлар очиқ ва шаффоф бўлишига интилмоқдамиз. Очиқ статистика орқали порахўрликлар, ишдаги тартибсизликлар бартараф этилади. Коммунал тўловлар, алиментлар, кредитлар тўловидан бўйин товлайдиганлар осонгина аниқланади», - дейди Фарҳод Кабулов.

Тадбирда DWED тизимини бир неча янги стартапчилар ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди.

Фото: DWED
Алишер Алимов, New Flame кўча либослари (Streetwear) бренди
Фото: DWED
Равшан Нишонов ва Камилла, Www.mediamix.uz - онлайн телевидение

Ахборот технологиялари соҳасидаги маҳсулотларга ҳозирда жаҳон бозорида талаб жуда катта. Кўплаб мамлакатлар бундан катта фойда кўрмоқда. Масалан, Беларуснинг АТ технологиялари экспорти - 91,9 фоиз, импорти эса бор-йўғи 8,1 фоизни ташкил этган бўлса, Ўзбекистон мазкур соҳада 1,9 фоиз экспортни ва 98,1 фоиз импортни амалга оширади.

Яқин келажакдаги режа

Лойиҳа асосчиларидан бири Артём Гауертнинг таъкидлашича, DWED нафақат маҳаллий, балки жаҳон бозорида ҳам етакчи ўринларни эгаллай олади ва энг талабгир дастурга айланади. Ҳисоб-китобларга кўра, бу тизимни ҳаётга татбиқ қилиш орқали 2021 йилга келиб, мамлакат ЯИМдаги АКТ улуши 18,3 фоизга ортиб, 27 млрд. долларни ташкил этади. Шунингдек, 10 000дан ортиқ қўшимча иш ўринларини яратиш мумкин.

Қачон жорий этилади?

Тизимни уч босқичда ишга тушириш режалаштирилган.

Биринчи босқич: жорий йилнинг декабрь ойида иқтидорлилар сайти  ишга туширилади;

Иккинчи босқич: «Наврўз» байрами арафасида миллий тўлов тизимларидан фойдаланишга имкон берувчи ресурс ишга тушади.

Якуний босқичда эса тизим тўлақонли 2018 йилнинг ёз ойида ишга туширилади.  

Янги лойиҳа катта экспорт салоҳиятига эга. Жаҳон бозорида муваффақиятга эришиш учун авваламбор, лойиҳа ўз юртимизда муҳим аҳамият касб этиши лозим. Бунинг учун эса албатта, ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши ҳамда ёшларга имкон берилиши жуда зарур.

Фото: DWED

«Биз Ибн Сино, Ал-Хоразмий ва Мирзо Улуғбек каби буюк алломалар авлодимиз, лекин нима учун ўзимизда ғоялар бўла туриб, хорижий тайёр лойиҳаларни кўчириб, сотиб олишда, шахсий маблағимиз ва давлат бюджетини сарфлашда давом этамиз?  

Мазкур дастур нафақат фойдали дастурни чет элга ҳам экспорт қилиш, балки мамлакат бюджетига хориж валютаси кириб келишини оширишга ҳисса қўшади», дейди лойиҳа муаллифи Фарҳод Кабулов.

Ўзбекистон ҳар йили Россияга темир йўл электрон чипта тизими учун 200000 АҚШ доллари тўлайди. DWED нафақат ўзимиз ишлаб чиққан мукаммал тизим, балки мутлақо бепул ва тежамкор ёрдамчидир. Ихтирочилар томонидан яратилган Аломат, Каромат ва бошқа ихчам қурилмалар Ўзбекистоннинг замонавий техника билан таъминланишини кафолатлайди, шунингдек, ўз пулимизни чет элга чиқармасликка имкон беради.

Дастур амалиётга татбиқ этилиб, оммалашганидан сўнг, биз ўз миллий маҳсулотимизни Россия ва бошқа давлатларга экспорт қилишимиз мумкин.

Хулоса ўрнида

Умид қиламизки, ёшларнинг қалбидан қайнаб чиқаётган ва катта марраларни кўзлаётган ушбу лойиҳанинг келажаги порлоқ бўлади. DWED жамоаси янги ташаббусни кундалик ҳаётимизга жорий этишда давлатимиз раҳбари ва халқимиз томонидан бир бора имкон берилишини сўраб қолади.

Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги кўриниши

Энг қизиғи DWED лойиҳаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган!

Келажак DWED билан 👇🏼

YouTube: DWED

MediaMix (Tas-Ix): www.mediamix.uz

Сайт:  dwed.biz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top