08:30 / 11.12.2017
17855

Фотожамланма: Нобель мукофоти совриндорлари қирол томондан тақдирландилар

10 декабрь Швеция пойтахти Стокгольмда жорий йилнинг Нобель мукофоти совриндорларига мукофотларни топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди. Стокгольмдаги Концерт залига Нобель мукофоти дипломлари билан тақдирланган барча 11 совриндор келди. Улар Швеция қироли Карл XVI Густав томондан тақдирландилар.

Жорий йилда мукофот пули 9 млн швед кронасини (1 млн долларни) ташкил қилди.

Қуйида ушбу маросимдан фотосуратлар келтирилган.

2017 йил Нобель мукофоти совриндорлари. Райнер Вайс, Барри Бэриш ва Кип Торн (физика); Жак Дюбоше, Йоахим Франк, Ричард Хендерсон (кимё); Жеффри Холл, Майкл Росбах, Майкл Янг (физиология ва тиббиёт); Кадзуо Исигуро (адабиёт), Ричард Талер (иқтисодиёт).

Швеция қироличаси Сильвия, қирол Карл XVI Густав, малика Виктория ва шаҳзода Даниэль.

Райнер Вайс, физика бўйича Нобель мукофоти совриндори.

Швеция қироли физика бўйича Нобель мукофоти совриндори Барри Бэришни тақдирламоқда.

Физика бўйича Нобель мукофоти совриндори Кип Торн рақс тушмоқда.

Жак Дюбоше, кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори.

Йоахим Франк, кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори.

Қирол кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Ричард Хендерсонни тақдирламоқда.

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари Жеффри Холл, Майкл Росбах ва Майкл Янг.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Кадзуо Исигуро рафиқаси Лорна Макдугалл ва қизи Наоми Исигуро билан.

Нобель қўмитаси раҳбари Берит Райсс-Андерсен, Хиросиманинг атом бомбардимонида омон қолган Сецуко Терлоу ва Ядровий қуролни тақиқлаш бўйича халқаро кампания (ICAN) ижрочи директори Беатрис Фин тинчлик учун Нобель мукофотининг топширилиши вақтида.

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Ричард Талер.

Совриндорлар шарафига уюштирилган базмдан лавҳа.

Top