21:20 / 11.12.2017
39459

Нью-Йоркдаги портлаш видеоси тарқалди, портлаш ижрочисининг шахси маълум

11 декабрь, душанба куни Нью-Йорк шаҳри Манҳэттен мавзесининг шарқий қисмидаги 42-кўча ва 8-авеню кесишмасида, йирик автобус терминали ёнида портлаш рўй берди. 4 киши, жумладан, гумонланувчининг ўзи жабрланди.

Охирги хабарларга кўра, гумонланувчи Бруклинда яшовчи, асли бангладешлик 27 ёшли йигит бўлиб, у АҚШда камида 7 йилдан бери яшайди.

New York Post нашри унинг исми Ақойид Юлла эканини айтди ва унинг суратини эълон қилди.

Интернетда портлаш рўй берган вақтда олинган видео ҳам тарқалган.

Top