8-14 декабрь кунлари Дубай шаҳрида енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг спорт турлари бўйича Ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Паралимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур мусобақанинг илк кунлариданоқ ҳамюртларимиз спортнинг сузиш тури бўйича иштирок этиб, Ўзбекистон ҳисобига 2 та олтин медални киритишди. Булар:
Абдураимов Муҳаммад - 100 м (баттерфлай) (1:02.20)
Янгибоев Акбар - 100 м (чалқанча) (1:12.86)
Мазкур ёшлар Пара-Осиё ўйинларида 30 давлатдан 800 нафарга яқин спортчи 7 паралимпия спорт тури бўйича баҳс олиб бормоқда. Шулардан 17 нафари Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоасидан бўлиб, ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя этишмоқда.