14:50 / 11.12.2017
24707

Ўзбекистонда доллар курси 3,33 сўмга арзонлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 12 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 5 декабрь куни ўрнатилган курсга нисбатан 3,33 сўмга арзонлашди ва бир доллар 8093 сўмни ташкил этди.

Бир евро курси 76,78 сўмга арзонлаб, 9531,94 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли курси эса 0,71 сўмга пасайиб, 136,86 сўмга тушган.

Top