17:10 / 12.12.2017
23710

«Розимиз». Россия олимпия қўмитаси Пёнгчанг бўйича муҳим қарорни қабул қилди

Фото: РИА "Новости"

Россия олимпия қўмитаси россиялик спортчиларнинг 2018 йилда Жанубий Кореянинг Пёнгчангида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида нейтрал байроқ остида қатнашиш бўйича баёнотини қўллаб-қувватлади. 

Шунингдек, олимпия мажлиси Россия олимпия қўмитаси Халқаро олимпия қўмитасидан Пёнгчангда 2018 йилда бўлиб ўтадиган Олимпиадада қатнашиш бўйича таклифнома олмаган ёки ундан бош тортган спортчиларни қўллаб-қувватлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореянинг Пёнгчангида 2018 йили бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси россиялик спортчиларга пул грантларини ажратиши, бу уларнинг мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш учун кераклиги хабар берилганди.

Top