21:30 / 12.12.2017
13001

Сўров: Туркия Яқин Шарқда нуфуз борасида иккинчи давлат 

Фото: Anadolu

Туркия Яқин Шарқдаги вазиятга таъсир кўрсатиш борасида Россиядан кейинги иккинчи давлат ҳисобланади. Бу ҳақда Вашингтондаги Pew Research Center тадқиқот маркази ўтказган сўров натижалари гувоҳлик бермоқда

Сўров шу йилнинг 27 февралидан 25 апрелига қадар бўлган муддатда ўтказилган, унда Туркия, Тунис, Ливан, Иордания ва Исроилдан жами 6204 респондент қатнашган. 

Сўроқнома натижаларига кўра, респондентларнинг 64 фоизи ҳисоблашича, Россия Яқин Шарққа энг кўп даражада таъсир ўтказадиган давлат ҳисобланади. Сўралганларнинг 63 фоизи Туркияни Яқин Шарқдаги энг нуфузли иккинчи давлат деб ҳисоблашини билдирган.

Сўровнома иштирокчиларининг 62 фоизи АҚШни Яқин Шарқдаги нуфуз борасида учинчи ўринга қўйган.

Шунингдек, Яқин Шарқда катта таъсирга эга мамлакатлар қаторида Эрон (53 фоиз) Исроил (46 фоиз), Саудия Арабистони (41 фоиз) ва Миср (19 фоиз) санаб ўтилган.

Шу билан бир вақтда респондентлар Яқин Шарқдаги барча давлатларнинг раҳбатлари ҳақида салбий фикрлар билдиришган. 

Шунингдек, респондентларнинг аксар қисми Суриядаги зиддият яқин 5 йил ичида бартараф этилишига ишонч билдиришган. Бунга энг кўп ишонч билдирганлар иорданияликлар экани маълум бўлди - 48 фоиз. Исроилдаги респондентларнинг 40 фоизи шундай фикрда бўлса, Ливанда бу кўрсаткич - 32 фоиз, Туркияда - 27, Тунисда - 15 фоизни ташкил қилган.

Top