20:50 / 12.12.2017
12232

Талабаларга коррупция, унинг оқибатлари ва у билан курашиш принциплари тушунтирилди  

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида “Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Унда институт ректори С.Юнусов, Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурори ўринбосарлари Ш.Юсупов ва С.Абдурахмонов, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ички ишлар ходимлари, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Т.Аллаяров, факультет деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича факультет декани муовинлари ва институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210- 168- ва 211-моддалари тегишли бандларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва пора олиш, бериш ёки воситачилик қилиш учун жиноий жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳақида гапириб ўтилди.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоб беришди.

Top