10:02 / 12.12.2017
6658

Террорчилик учун судланганлар ўлим жазосига лойиқ – Трамп 

Фото: AFP Nicholas Kamm

Террорчилик учун судланганлар энг қатъий жазо, жумладан, ўлим жазосига лойиқлар, деб ҳисобламоқда АҚШ президенти Дональд Трамп. 

“Терактларни содир этган шахслар қонунда кўзда тутилган энг қатъий жазога, жумладан, тегишли ҳолатларда ўлим жазосига лойиқлар. Америка ҳамиша террорчилик ва экстремизмга қарши қатъиятлилик билан курашиши керак”, деб айтилган Трампнинг Нью-Йоркда 11 декабрда содир этилган терактдан кейинги берган баёнотида.  

11 декабрда Нью-Йоркдаги ер ости пиёдалар ўтиш жойида портлаш содир этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, терактни содир этишда Ақойид Юлла гумон қилинмоқда. У танасига маҳкамланган қўлбола портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Бунинг оқибатида гумонланувчининг ўзи куйиш, яқин орадаги яна 3 киши енгил жароҳатлар олган. Маълум қилинишича, Юлла АҚШга 2011 йил февралда миграция визаси билан келган.

Top