08:00 / 13.12.2017
13209

«Челси» сафарда ғалабага эришди, тўртинчи ўринда кутилмаган жамоа

Фото: Премьер лига

Англия Премьер-лигасининг 17-турида «Челси» «Ҳаддерсфилд Таун» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйиннинг 23-дақиқасида ҳисоб Тьемуэ Бакайоко томонидан очилди, биринчи бўлим охирида Виллиан меҳмонларнинг устунлигини оширди, 50-дақиқада Педро Родригес лондонликлар жамоасининг учинчи голини урди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Лоран Депуатр ҳисобни қисқартирди - 1:3.

Эндиликда АПЛ турнир жадвалида «Челси» очколар сони бўйича «Манчестер Юнайтед»га тенглашиб олди.

«Кристал Пэлас» бу турда «Уотфорд» устидан ғалабага эришди (2:1), ўйиннинг 3-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Дарил Янмат ҳисобни очганди, 87-дақиқада меҳмонларнинг бошқа бир ҳимоячиси Том Клеверли майдондан четлатилди. 89-дақиқада Бакари Сако ҳисобни тенглаштирди, қўшимча вақтларда Жеймс Макартур ғалабали голини урди. Бу ғалаба «Кристал Пэлас»га турнир жадвалида 17-ўринга кўтарилишга имкон берди.

«Бёрнли» эса «Сток Сити»ни минимал ҳисобда енгди ва турнир жадвалида вақтинча тўртинчи ўринга кўтарилди. Ўйиндаги ягона гол Эшли Барнс томонидан 89-дақиқада урилди. Шон Дайч шогирдлари айни вақтда 31 очкога эга, ҳали ўз учрашувларини ўтказиб юбормаган «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Тоттенҳэм»да бу жамоани қувиб ўтиш имконияти мавжуд.

Англия чемпионати
17-тур

Ҳаддерсфилд – Челси 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 23 Бакайоко, 0:2 – 43 Виллиан, 0:3 – 50 Педро, 1:3 – 90 Депуатр.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Йоргенсен, Леве (Хадерджонай, 67), Смит, Шиндлер, Хогг (Уайтхэд, 46), Уильямс, Инс, Муй, Качунга, Мунье (Депуатр, 74).
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен (Ампаду, 80), Рюдигер, Мозес, Азар (Батшуайи, 69), Канте (Дринкуотер, 71), Виллиан, Бакайоко, Педро, Алонсо.

Бёрнли – Сток Сити 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 89 Барнс.
Бёрнли – Поуп, Тарковски, Уорд (Тэйлор, 41), Бардсли, Лонг, Дефур, Корк, Хендрик (Барнс, 71), Гудмундссон, Арфилд, Вуд (Воукс, 82).
Сток Сити – Батленд, Шоукросс, Кэмерон, Питерс, Зума (Виммер, 66), Аллен, Флетчер, Шакири (Шупо-Мотинг, 84), Собхи, Крауч, Диуф.

Кристал Пэлас – Уотфорд 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 3 Янмат, 1:1 – 89 Сако, 2:1 – 90 Макартур.
Кристал Пэлас – Сперони, Фосу-Менса (Сако, 70), Томкинс, Дэнн, Миливоевич, Кабай (Макартур, 77), Заа, Таунсенд (ван Анхолт, 67), Лофтус-Чик, Шлупп, Бентеке.
Уотфорд – Гомес, Предль, Кабаселе, Холебас, Мариаппа, Каррильо (Перейра, 71), Клеверли, Ришарлисон (Фемения, 84), Дукуре, Янмат, Дини (Грэй, 80).
Огоҳлантиришлар: Миливоевич (63), Клеверли (78), ван Анхолт (85), Перейра (90).
Четлатиш: Клеверли (87).

Top