21:40 / 13.12.2017
6746

Олимпия машъаласи эстафетасида илк бор робот иштирок этди (видео)

Фото: Getty ImagesHUBO receives the Olympic flame from Dr. Dennis Hong.

Жанубий Кореянинг илғор технологиялар институти (KAIST) муҳандислари томондан яратилган HUBO роботи Жанубий Кореянинг Тэджон шаҳрида Олимпия машъаласини олиб ўтишда иштирок этди. Машъалани роботга Калифорния университетининг робототехника ва механика лабораторияси асосчиси профессор Деннис Хонг топширди.

HUBO машъала билан бирга картон деворгача 100 метрча югуриб ўтган. Сўнгра робот кичик арра билан картон деворда дарча очиб, у орқали машъалани ўзининг яратувчиси, профессор О Чун-хога топширган. Олим ўз навбатида машъалани одам томондан бошқарилувчи FX-2 моделидаги роботга топширган.

Олимпия қўмитаси янгиликлар сайтида таъкидланишича, HUBO Олимпия машъаласи эстафетасида иштирок этган илк робот бўлмаган. Эстафетанинг илк босқичларида машъала “сув ости роботлаштирилган кемаси”да олиб ўтилган.

HUBO роботлари машъала эстафетасида иштирок этишдан ташқари, 2018 йил Пёнгчангда ўтадиган қишки Олимпиадада волонтёрлар сифатида ҳам қўлланади. Улар меҳмонларни аэропортда кутиб оладилар ва спортчиларни стадионларда қўллаб-қувватлаб турадилар. Шунингдек, роботлардан инглиз, хитой, корейс ва япон тилларида маълумот олиш мумкин бўлади.   

Top