11:55 / 13.12.2017
11623

Сурия ва Ироқдаги қозоғистонлик болалар сони айтилди

Фото: РИА "Новости"

Қозоғистон ҳукуматининг маълум қилишича, Сурия ва Ироқдаги можаролар ҳудудида айни дамда 390 нафар қозоғистонлик бола бор. «214 ўғил бола ва 176 қиз бола. Бу анча катта рақамлар», - дея маълум қилди Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Нургали Билисбеков Остона шаҳрида 12 декабрь куни.

«Болаларни реабилитация қилиш бўйича бизни жуда катта ишлар кутиб турибди», - дея қўшимча қилиб ўтган у Қозоғистон парламенти сенати йиғилишида чиқиш қилиб.

Қозоғистон ҳукумати маълумотларига кўра, сўнгги бир неча йил ичида «қайноқ нуқталардан» 63 бола ватанига қайтарилган. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, яна камида 50 нафар болани олиб келиш кутилмоқда. «Биз бу рақамлар ҳақиқатга мос келишини кафолатлай олмаймиз», - дейди Билисбеков.

Жорий йилда республика ҳукумати Конституцияга ўзгартиришлар ва қонунчиликка қатор тузатишлар киритди, улар террорчилик ёки бошқа ўта оғир жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларни фуқароликдан маҳрум этишни назарда тутади.

Ҳукумат маълумотларига кўра, сўнгги бир неча йил ичида Сурия ҳамда Ироқдаги жанговар ҳаракатлар ҳудудларига қозоғистонлик юзлаб фуқаролар йўл олган.

Top