12:44 / 14.12.2017
19932

Қозоғистон араб-исроил можароси бўйича баёнот билан чиқди

Фото: parlam.kz

Қозоғистон араб-исроил можаросини ҳал этиш бўйича тинч саъй-ҳаракатларни маъқуллайди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси парламенти сенатининг раиси Қосим-Жўмарт Токаев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Истанбулдаги саммитида маълум қилди.

Фавқулодда саммит Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиши туфайли Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ташаббуси билан ташкил этилди.

Америка Қўшма Штатлари олтинчи декабрь куни ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида расман тан олди. Оқ уйдан маълум қилишларича, бундай қарор ҳам тарихий, ҳам ҳозирги ҳақиқатнинг тан олиниши ҳисобланади.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги эса 7 декабрь куни ал-Қудс билан боғлиқ вазият ҳақида баёнот берди. "Қозоғистон ал-Қудс мақоми билан боғлиқ вазият атрофидаги кескинликнинг ўсишидан хавотирда эканини билдиради ва барча иштирокчи томонларни вазминликка чақиради. Ал-Қудснинг амалдаги мақоми сақланиб қолиниши учун чиқиб, Қозоғистон Фаластин-Исроил можаросига халқаро ҳуқуқ, БМТ Бош Ассамблеяси ҳамда Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциялари ва 2002 йилдаги Араб тинч ташаббуси асосида ечим топиш бўйича позициясини яна бир тасдиқлайди”, - дейилади тарқатилган хабарда.

Мавзу
Қуддус Исроил пойтахти деб тан олиниши

6 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олди. У АҚШ Давлат департаментига Тель-Авивдаги элчихонани Қуддусга кўчиришга тайёргарлик кўришни бошлаш вазифасини топширди.

Барчаси
Top