00:39 / 14.12.2017
18120

КЖЧ-2017. «Реал» финалда «Гремио» билан ўйнайди

Фото: Getty Images

Бирлашган Араб Амирликларида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи яримфиналида Мадриднинг «Реал» клуби маҳаллий «Ал-Жазира» клуби билан беллашди. 

Қироллик клуби биринчи ва иккинчи бўлимда жуда катта ташаббусга эга бўлди. Бироқ, ҳисоб араб жамоаси томонидан очилди. 41-дақиқада Ромариньо ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, рақибни жазолади.

Иккинчи бўлимда, «Реал» тезликни бироз ошириб, иккита гол уришга муваффақ бўлди ва сенсацияга йўл қўймади. Тўплар Роналду ва Бэйл ҳисобига ёзилди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов бу сафар ҳам «Ал-Жазира» захирасида қолдирилди. 

Энди «Реал» 16 декабрь куни финалда Бразилиянинг «Гремио» клубига қарши майдонга тушади. 

КЖЧ-2017. Яримфинал
Ал-Жазира (БАА) – Реал (Мадрид, Испания) - 1:2 
13 декабрь, «Sheikh Zayed Sports City» 
Голлар: 1:0 – 41 Ромариньо, 1:1 – 53 Роналду, 1:2 – 81 Бэйл. 
Ал-Жазира – Хасиф (Саиф, 51), Фарис Жума, Айед, Умар, Ал-Хаммади (Ал-Утайба, 60), Юсуф (Ал-Ғилоний, 72), Рашид, Буссуфа, Файез, Мабхут, Ромариньо.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Хакими, Начо, Модрич, Каземиро, Иско (Асенсио, 68), Ковачич (Васкес, 68), Роналду, Бензема (Бэйл, 81).
Огоҳлантириш: Айед (68).

КЖЧ-2017 тақвими

Яримфиналлар
12 декабрь. Гремио (Бразилия) - Пачука (Мексика) - 1:0
13 декабрь. Ал-Жазира (БАА) - Реал Мадрид (Испания) - 1:2

3-ўрин учун баҳс
16 декабрь, 19:00. Пачука (Мексика) - Ал-Жазира (БАА)

Финал
16 декабрь, 22:00. Гремио (Бразилия) - Реал Мадрид (Испания)

Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.      

Top