08:51 / 14.12.2017
8421

«Манчестер Сити» АПЛ рекордчисига айланди

«Манчестер Сити» АПЛнинг 17-турида «Суонси Сити»ни мағлубиятга учратди. Суонсидаги «Либерти» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бу ғалаба эвазига «Манчестер Сити» АПЛ рекордчисига айланди. Хосеп Гвардиола шогирдлари Англия чемпионатида қаторасига 15 учрашувда ғалаба қозонди. Бундан аввалги рекорд «Арсенал»га тегишли эди. Лондонликлар 2001/02 йилги мавсумнинг охирги 13 турида 13 ғалабага эришган, кейинги мавсумнинг биринчи туридаги ғалаба эвазига бу серия 14 ўйинга етказилганди. 

«Манчестер Сити» жорий мавсумнинг 17 турида 16 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган ҳолда айни вақтда турнир жадвалида 49 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Манчестер Юнайтед» 11 очкога ортда қолдирилган.

Top