22:12 / 15.12.2017
11835

Франция АҚШнинг айбловига тўғридан-тўғри қўшилмайди

Фото: Reuters

Франция ҳукумати Эрон ҳарбийлари Ямандаги жангари ҳусийларни қурол-яроғ билан таъминлаб тургани борасидаги ҳаракатига муносабат билдирди. Гап шундаки, АҚШ Мудофаа вазирлиги Эроннинг ушбу ҳаракатларни бажарётганида айблаб, асосли далиллар қўлга киритилганини таъкидлаганди.

Жума куни ўтказилган кичик брифинг давомида Франция Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Александр Жоржини  «ушбу ҳаракатга БМТ томонидан расмий хулоса берилмагунча, ҳар қандай савол очиқ» қолишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли пайшанба куни Эрон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги «Қийём» баллистик ракетаси ҳусийларнинг қўлида пайдо бўлиб қолгани ҳақида хабарни ошкор қилганди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Яман ҳудудидан Саудия Арабистонидаги Қирол Холид халқаро аэропортига қарата учирилган ракеталар айнан Эрон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги қуроллар билан бир хил бўлиб чиқмоқда.

Top