21:16 / 15.12.2017
19407

Президент янги болалар боғчалари эскича лойиҳалар асосида қурилаётганини танқид қилди

Фото: Пресс-служба Президента Узбекистана

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида жойлашган 8-сонли мактабгача таълим муассасасига ташрифи вақтида болалар боғчаларининг эскича руҳдаги лойиҳалар асосида қурилиши ўзини оқламаётганини таъкидлаб ўтди.

Мирзиёев болалар ётоқхоналари ва синфхоналарини шинам ва ёруғ қилиб, иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қуриш лозимлиги, хоналар иситилувчи полларга эга бўлиши кераклигини айтди. Президентнинг таъкидлашича, янги болалар боғчаларини яратиш лойиҳаларини тайёрлашда Жанубий Корея тажрибасини татбиқ қилиш лозим.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, соҳа учун кадрларни тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш топшириғини берди. Президентнинг таъкидлашича, бунинг учун олий таълим муассасаларида махсус курсларни ташкиллаштириш лозим, чунки тарбиячиларнинг касбий даражаси болаларнинг келажаги учун муҳимдир.

Айни вақтда Қорақалпоғистонда 318 та, жумладан 3 та хусусий ва турли ташкилотлар тасарруфидаги 7 та болалар боғчалари фаолият юритади. Уларда 48,1 минг бола ёки республикадаги умумий болаларнинг 32 фоизи тарбияланади.

Top