10:10 / 15.12.2017
15595

Тожикистон вазирлик ва қўмиталарида кийимнинг ягона шакли жорий этилмоқда

Фото: News.tj

Тожикистонда вазирликлар ва қўмиталар ходимлари учун ягона кийим шакли жорий этилади, унда у ёки бу идорадан эканини билдириб турувчи махсус эмблема ҳам бўлади. Бу ҳақда «АП» мамлакат ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда хабар берган.

Мамлакат Маданият вазирлигидаги манба маълумотларига кўра, вазирлик миллий йўналишдаги аёллар кийими моделлари учун эскизлар тайёрлаган.

«Бизнинг лойиҳада алоҳида идоралар учун ягона формани тайёрлаш бўйича вазифа бўлмаган, қўмиталар ва вазирликлар ўзлари учун мос келадиган кийим шаклини танлашлари мумкин», - дея хабар қилишган вазирликдан.

Шу билан бирга, «АП»нинг мамлакат ҳукуматидаги манбаси сўзларига кўра, тахминларга қараганда, президент девони ходимларида денгиз тўлқини рангидаги кийим формаси бўлади.

Миллий йўналишдаги кийимларга келадиган бўлсак, аёллар кийими моделларининг бундай эскизлари учта идора томонидан тайёрланган – Маданият вазирлиги, Аёллар ва оила ишлари бўйича Қўмита ҳамда ТР ҳукумати ҳузуридаги ёшлар ишлари бўйича Қўмита. Бироқ, «АП» манбаси маълумотига кўра, улар Тожикистон президенти томонидан тасдиқланмаган, шу сабабдан муаллифларига қайта ишлаш учун қайтарилган.

Ҳозирда эса эскизларга эга альбом устида махсус ишчи гуруҳ иш бошлаш арафасида тургани айтилди.

Top