19:16 / 15.12.2017
20419

Зангиота туманида қиморбоз ижарачилар яшаётгани аниқланди

Фото: Тошкент вилояти ИИБ

Зангиота туманида ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбирларида айрим фуқаролар томонидан ўз уйларида вақтинча рўйхатга қўймасдан турли шахсларни моддий манфаатдорлик эвазига яшаб туришига йўл қўйганлиги аниқланди.

Зангиота тумани Назарбек қўрғонида яшовчи, А.И. ҳам бир неча йилдан бери хонадонини меҳмонхонага айлантириб, ўнлаб шахсларни ижарада туриб яшашлари учун шароитлар яратиб қўйган. Ушбу хонадонда яшаётган ижарачилар А.И.га ҳар бир кун учун 3000-5000 сўм миқдорида ҳақ берадилар.

Ҳозирда хонадонда Қашқадарё вилоятидан бўлган ўндан ортиқ шахс рўйхатдан ўтмаган ҳолда истиқомат қилишади.

Назарбек қўрғонида яшовчи Г.З., кўп йиллар давомида хонадонга ўнлаб шахсларни ижарага қўйган ҳолда, ҳар бир шахсдан кунлик 3000-5000 сўм миқдорида ижара ҳақи олади.

Тадбир давомида хонадонда турли вилоятлардан келиб, вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётган саккиз нафар шахс борлиги ва хонадонда қимор ўйнаб ўтирганлиги ҳолати аниқланди.

Ачинарлиси, бу турар жойларда умуман шарт-шароитлар яратилмаган. Бино ҳолати санитария-гигиена қоидаларига жавоб бермайди. Бу эса шу ерда вақтинча яшаб келаётган фуқароларнинг соғлигига жиддий таъсир кўрсатади.

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилган. Бу ерда ўрнатилган иситиш мосламалари электр ва газ тизимларига белгиланган талаб даражасида уланмаган.

Тадбир давомида Тошкент вилояти ИИБ ходимлари томонидан ушбу хонадонларда вақтинча рўйхатга қўймасдан паспорт-виза қоидаларини бузган шахслар ички ишлар бўлимига олиб келинди.

 

Top