23:22 / 16.12.2017
4990

Гуманитар ташкилотлар Ямандан ходимларини эвакуация қилмоқдалар

Фото: РИА Новости

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг маълум қилишича, Ямандаги гуманитар ташкилотлар ўз ходимларини у ердан олиб чиқиб кетмоқдалар, чунки ҳусийларнинг ҳаракатлари уларнинг ишига тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда “Ал-Арабия” маълум қилди. 

Коалиция хабарига кўра, ҳусийлар гуманитар ташкилотлар ходимлари ҳимоясини таъминлашмаган ва шу сабабли халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузишган. Ямандан ходимларини олиб чиқаётган компаниялар маълум қилинмаган.

Top