20:30 / 16.12.2017
13864

“Юридик клиника” ҳуқуқий масалалар юзасидан фуқаролар қабулини амалга оширмоқда

Фото: facebook.com/Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент давлат юридик университетининг “Юридик клиника”си Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Юридик клиника жисмоний ва юридик шахсларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширади. Юридик клиника фаолияти жамоатчилик қабулхонаси шаклида ташкил этилган бўлиб, бунда талабалар педагог ходим (адвокат) раҳбарлигида ҳуқуқий масалалар юзасидан фуқаролар қабулини амалга оширади ва уларга керакли ҳуқуқий маслаҳатларни кўрсатади. Аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда юридик клиника ҳуқуқнинг алоҳида тармоғига ихтисослашган ҳолда ёки умумий ҳуқуқ масалалари бўйича маслаҳатлар бериши мумкин.

Адлия вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилишича, ўз фаолиятини бошлаган кундан (2017 йил 20 сентябрь) ҳозирги кунгача юридик клиникага 52 та мурожаат келиб тушди: шундан 50 таси кўриб чиқиб, тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 2 та мурожаат ҳозирда кўриб чиқиш жараёнида.


Қўшимча маълумотлар:

Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35. Тошкент давлат юридик университети 
1-биноси.
Телефон: (0371) 233 6636 (ички. 1114); Факс: (0371) 233 3748
Электрон почта манзили: legalclinic@tsul.uz
Иш вақти: Ҳар куни соат 10:00 дан 15:00 гача (дам олиш куни якшанба)

Мавзуга оид
Top