14:15 / 17.12.2017
43149

Дунёдаги энг ноодатий қоғоз пуллар (фотожамланма)

Дунёнинг деярли ҳар бир давлати ўз пул бирлиги ва банкноталарига эга. Қуйида ноодатий дизайн ва антиқа суратларга эга қоғоз пуллар келтирилган.

Вьетнамнинг 200 донглик купюрасидаги “Беларусь” трактори.

Вануатунинг 500 ватуси.

Туркиянинг 10 лиралик купюраси. Унинг бир томонида туркиялик математик Жахит Арф сурати ва у яратган формула тасвирланган.

АҚШнинг Оҳайо штатининг 23-губернатори Салмон Чейзнинг сурати туширилган 10 минг долларлик банкнота. Бу банкноталар илк бор 1928 йилда чиқарилган. Қизиғи, ушбу банкноталар ҳали ҳам муомалада юради.

Фельдмаршал Александр Суворов Приднестровье Молдав Республикаси банкнотасида. Суворовнинг банкнотада тасвирланиши сабаби – у бу республика пойтахти Тирасполга асос солган.

Япониянинг Иккинчи жаҳон уруши вақтида Пёрл-Харборга ҳужумидан кейин Ҳавайи долларлари босиб чиқарилганди (оддий долларнинг орқасига “Ҳавайи” деб ёзиб қўйилган). Бу банкноталар Япония Ҳавайи оролларини босиб олиши эҳтимолига эҳтиёт шарт чиқарилган. Бундай ҳолатда барча Ҳавайи долларларини осонгина ноқонуний деб тан олиш мумкин бўлган.

Либерияда банкноталар дизайни устида кўп ҳам “бош қотириб ўтиришмай”, АҚШ долларига ўхшаш валюта чиқаришга қарор қилинган. 

20-асрнинг буюк олимларидан бири Никола Тесла Сербиянинг 100 динорида. 

Тимсоҳлар ва бошқа судралиб юрувчиларнинг аждоди, 200 млн йил аввал йўқ бўлиб кетган, деб ҳисобланган латимерия балиғи 1952 йилда қармоққа тутилган. Шундан кейин унинг сурати 1000 франклик купюрада пайдо бўлган.

Муаммар Каззофий Ливиянинг бир динорлик банкнотасида.

Телефон ихтирочиси Александр Белл Шотландия миллий банки купюрасида.

Шимолий Кореянинг 5000 вонлик банкнотасида Шимолий Кореянинг асосчиси Ким Ир Сен туғилган уй сурати тасвирланган.

Top