07:10 / 17.12.2017
25853

Роналду афсонавий Пелега тенглашиб олди

Фото: Twitter/ @realmadrid

Мадриднинг “Реал”и клублараро жаҳон чемпионати финалида Бразилиянинг “Гремио” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди. Учрашув Абу-Дабидаги “Шайх Зайд” стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувдаги ягона голни Криштиану Роналду ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Криштиану шу голи эвазига афсонавий Пеленинг натижасини қайтара олди.

Роналдунинг бу голи унинг клублараро жаҳон чемпионатларида урган 7 голи бўлди. Португалиялик бу нуфузли мусобақада 4-маротаба иштирок этган.

Пеле ҳам ўз вақтида ушбу мусобақанинг муқобили бўлган Қитъалараро кубок ўйинларида 7 марта рақиблар дарвозаларини ишғол қила олган. Бразилиялик ушбу голларни 1962 йил ва 1963 йилларда “Бенфика” (5 та гол) ва “Милан” (2 та гол) дарвозаларига киритган.

Top