20:04 / 17.12.2017
20787

Шарқий Ал-Қудс шаҳрида Туркия элчихонаси иш бошлайди

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған якшанба куни «Шарқий Ал-Қудс шаҳрида Туркия элчихонаси очилиши»ни маълум қилди. Истанбул декларациясини имзолаган «​Ислом ҳамкорлик ташкилоти»​ аъзо давлатлари Шарқий Ал-Қудсни Фаластин пойтахти, деб тан олган эди. Эндиликда Туркия жумҳурияти раҳбари ҳал қилувчи қарорни оммага эълон қилди.

Reuters'нинг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрига кескин қарши чиққан президент Эрдўған турк миллатдошлари олдида чиқиш қилиб, «тез кунларда Шарқий Ал-Қудс шаҳрида Туркия элчихонаси иш бошлашини маълум қилган».

Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси давлат раҳбари бундан аввалги нутқида, «Ал-Қудсни бой бериш, Макка ва Мадина каби шаҳарларни бой бериш билан тенг» эканини изҳор этганди.

Top