21:40 / 18.12.2017
16365

Қирғизистонда умрбод қамалганлар учун янги қамоқхона очилди

Фото: ИА «24.kg»

Қирғизистондаги 19-сонли ахлоқ-тузатиш муассасасида умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинганларнинг ҳаётини енгиллаштирувчи дастур амал қила бошлади. Бу Қизил Хоч халқаро қўмитаси ва Қирғизистоннинг жазоларни ижро этиш хизматининг ҳамкорлиги натижаси ҳисобланади.   

Фото: ИА «24.kg»
Фото: ИА «24.kg»
Фото: ИА «24.kg»

Қамоқ жазоси олиш оғир, бироқ умрбод қамоқ жазосига тортилиш янада ҳам оғирроқдир. Қирғизистонда жиноят кодексининг икки моддаси – террорчилик ва қотиллик учунгина умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.    

Фото: ИА «24.kg»
Фото: ИА «24.kg»
Фото: ИА «24.kg»

“Ўзини осойишта тутган ва қоидабузарликлар амалга оширмаганлар жазо муддатининг 20 йилини ўтагач, турмадаги шароитларнинг юмшатилишига умид қилишлари мумкин”, деб айтган қамоқнинг иккита янги турар жой комплексининг очилишида Қирғизистоннинг жазоларни ижро этиш хизмати раиси Таалайбек Жапаров.

Фото: ИА «24.kg»
Фото: ИА «24.kg»
Фото: ИА «24.kg»

 

Top