20:39 / 18.12.2017
24116

«Ўзбекистон Ҳаво Йўллари»​ янги рейс қатновини эълон қилди

Фото: Ўзбекистон Ҳаво Йўллари

«Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК матбуот хизмати компания ҳаво лайнери 2018 йил 3 январь ва 12 январь кунлари қуйидаги йўналишлар бўйича қўшимча парвозларни амалга оширишини маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент-Бангкок (HY 8533) ҳамда Бангкок-Тошкент (HY 8534) йўналишидаги рейслар йўлга қўйилган бўлиб, парвоз Boeng Dreamliner 787 ҳаво кемасида амалга оширилади.

Шунингдек, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш жадвалга мувофиқ, одатдаги тартибда давом этаётганлиги маълум қилинди.

«Туман оқибатида захира аэродромларига юборилган барча қатновлар белгиланган манзилларига бориб қўнди. Қатновлар кечиктирилган вақтда авиайўловчиларга бундай вазиятларда кўзда тутилган хизматлар кўрсатилди. 18 декабрдан бошлаб барча қатновлар суткалик парвозлар режасига мувофиқ бажарилмоқда», дейилади хабар матнида.

Мавзуга оид
Top