00:18 / 19.12.2017
7666

Дунёдаги илк электр самолёт мижозга етказилди

Фото: Pipistrel

Словениянинг Pipistrel стартапи енгил электр самолётлар бозорини эгалламоқда. Яқинда у Хитой компанияси билан Осиёдаги заводларда Alpha Electro ўқув-машқ ва Panthera гибрид самолётларини ишлаб чиқариш бўйича битим тузди. Энди бўлса ўз маҳсулотларини Канадага етказмоқчи.

Канада ҳукумати Pipistrel’нинг Alpha Electro моделидаги илк электр самолётга мамлакат ҳудуди узра учишга рухсат беришга яқин турибди. Ҳозирча АҚШ ҳақида бундай дейиш мумкин эмас: АҚШ фуқаролик авиацияси  федерал бошқармаси Alpha Electro’ни унда поршенли двигателлар бўлиши кераклигини важ қилиб, енгил ва спорт самолётлари тоифасида қўллашга рухсат бермаяпти.    

Биринчи тўлиқ электрлаштирилган икки кишилик Alpha Electro самолёти Канададаги янги мижозига етказилди ва доими жойи Питт-Медоус аэродромида бўлади. 

Самолёт Siemens’нинг 80 от кучига эга 60 киловватли электромотори билан жиҳозланган. Самолёт қанотлари қулочи 10 метрни, фюзеляжи узунлиги 6,4 метрни, максимал вазни 550 кгни, тезлиги 157 км/соатни ташкил қилади. Alpha Electro’нинг батареяси бир соат парвоз қилишга етади, уни қувватлаш учун 45 дақиқа кетади.

Енгил электр самолётлар учувчилар ва учишни ўрганувчиларни ўқитиш учун ҳар томонлама мос келади ва қиммат турувчи таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни талаб қилмайди.  

Жорий йил охиридан АҚШнинг Bye Aerospace компанияси томондан яратилган Sun Flyer электр самолётида учувчилар машғулот ўтай бошлайдилар. Бу ёнилғида ишловчи шундай самолётлардан анча нафлироқдир. Бундай бир моторли электр самолёт бир соат парвоз учун 3 доллар сарфлаган бир вақтда, бензинда ишловчи худди шундай самолётга 40 доллар кетади.

Top