17:03 / 19.12.2017
13053

ФХХ: Террорчилар МДҲ давлатлари элчихоналарига ҳужум қилишни режалаштиришган эди 

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

МДҲ давлатлари махсус хизматлари Россия ва Марказий Осиё мамлакатларида терактларнинг олдини олди, шунингдек Ҳамдўстлик давлатлари элчихоналарига уюштирилиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳужумларга йўл қўйишмади. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников МДҲга аъзо мамлакатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг йиғилишида чиқиш қилиб айтиб ўтди.

«Россия ва Марказий Осиёда қатор террорчилик хуружларининг олди олинди, жангарилар бизнинг давлатларга тегишли хориждаги дипломатик ваколатхоналарга уюштирмоқчи бўлишган ҳужумларига йўл қўйилмади», - дея Бортниковнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Сурия ва Ироқда мағлубиятга учраган халқаро террорчилар қайта гуруҳларга бўлинди ҳамда Яқин Шарқдан ташқарига йўл олмоқда, деб хабар берган Бортников.

«Афғонистон жангарилар тўпланаётган асосий марказга айланмоқда, бу ерда ИШИД позициялари бор ҳамда айнан шу ердан террорчилар МДҲ мамлакатлари ҳудудига кириб олиш имкониятига эга», - дея айтиб ўтди Бортников.

Бортниковнинг қўшимча қилишича, МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари Сурияда террорчилар томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган шахсларни юборишнинг ўн битта каналини бартараф этишган.

Шунингдек махсус хизматлар ташкилотга кирувчи давлатлар дипломатик ваколатхоналарига эҳтимолий ҳужумларнинг олдини олишди.

Top