19:14 / 22.12.2017
10089

21 декабрь куни Тошкентда қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

2017 йилнинг 21 декабрь куни, “Тозалаш-Антитеррор” тадбири доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган ишлар давомида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 3273 та қоидабузарликлар аниқланди.

Шулардан:

- маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 26 та;
- транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 20 та;
- светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик – 44 та;
- ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 36 та;
- одам ташиш қоидаларини бузиш – 329 та;
- тезликни белгиланган меъёридан ошириш – 203 та;
- бўйсунмаслик - 8;
- хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик – 1430 та.

Жами 113 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган. 

Top