20:00 / 22.12.2017
42457

«Ҳокимнинг айби бўлса, менга ёзасизлар». Президент ҳокимларнинг ваколатлари ҳақида гапирди

Парламентга мурожаатномада президент ҳокимларнинг ижро ҳокимияти ва ваколатларига тўхталиб ўтди. 

«Кейинги пайтда халқ депутатлари кенгашларининг ролини, халқ ноиблари ваколатлари тубдан оширилди. Сиёсий партияларнинг маҳаллий ҳокимият идораларининг шакллантириш борасида ваколатлари борасида босқичма-босқич кенгайтирилди. Депутатлик назорати эса мустаҳкамланди. Бироқ очиқ тан олиш керак, ҳокимларнинг ҳам маҳаллий кенгашларга, ҳам ижро ҳокимиятига раҳбарлик қилиши демократик принципларга мос келади, деб бўлмайди. Ҳеч қаерда бундай нарса йўқ», деди президент.

Шу билан бирга ҳоким президентнинг вакили ва ҳимоясида экани қайд этиб ўтилди.

«Ҳоким президентнинг вакили. Ҳокимнинг айби бўлса, менга ёзасизлар. Биз ўзимиз чора кўрамиз, керак бўлса жиноий жавобгарликка тортамиз.

Ким ҳокимни қамаб қўйиб, кейин президентга хат ёзса, унинг ўзи жиноий жавобгарликка тортилади. Шуни ҳамма билиб қўйсин.

Президентнинг вакили ҳамма жойда биринчи бўлади. Унинг айтганини ҳамма қилиши керак. Энди бўлди, президентнинг ваколатига кирадиган кадрлар терговга чақирилмайди, биронтаси чақирилса, ўзим уни ўша куни жиноий жавобгарликка тортаман», деди Шавкат Мирзиёев.

Top