10:59 / 23.12.2017
4275

90 киши. Филиппинда кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони ошмоқда

Фото: Reuters

Филиппин жанубида тропик пўртанадан сўнг юзага келган кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида тахминан 90 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. 

Ҳукумат маълумотларига қараганда, ҳалок бўлганларнинг барчаси Минданао оролидан бўлган.

«Биз фермерлик қишлоғи тўфон сабаб юзага келган кучли ёмғирлар туфайли содир бўлган кўчкилар тагида қолиб кетганига оид маълумотни тасдиқлашга ҳаракат қилмоқдамиз», - дея айтиб ўтган Табод шаҳри маъмурияти вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда юз берган кўчкилар ва сув тошқинлари натижасида 27 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Top