18:03 / 23.12.2017
14851

Августнинг иккинчи якшанбаси Қурилиш соҳаси ходимлари куни деб эълон қилинди

Фото: Президент матбуот маркази/Архив

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 декабрда «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимларининг кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга имзо чекди.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 6 октябрда қабул қилинган ва 2017 йил 20 декабрда Сенат томонидан маъқулланган. Қонун расмий эълон қилинган кундан (22 декабрь 2017 йил) эътиборан кучга кирди.

Қонунга биноан, август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш соҳаси ходимлари куни деб белгиланмоқда.

Top