10:20 / 25.12.2017
6542

Тунис vs БАА. Emirates Airlines рейсларига тақиқ қўйилди

Фото: .Yahoo.com

Тунис ҳукумати Emirates Airlines авиакомпанияси рейсларига ўз ҳудудида қўнишни амалга оширишга вақтинчалик тақиқ қўйиш ҳақида кўрсатма берди.

Бу ҳақда авиакомпаниянинг Twitter’даги саҳифасида хабар қилинган.

«Тунис ҳукумати кўрсатмасига кўра, авиакомпания Тунис ва Дубай ўртасидаги ўз рейсларини тўхтатмоқда. Бундай қарор 25 декабрдан кучга киради», - дея кўрсатилади баёнотда.

РИА Новости’нинг аниқлик киритишича, БАА 22 декабрь куни Тунис фуқаролари бўлган аёлларга ўз ҳудудига учиб келиш ёки транзитни амалга оширишга тақиқ жорий қилди.

Top