23:00 / 26.12.2017
13374

Антибиотикнинг саратонга қарши хусусиятлари аниқланди

Зарланддаги Ҳельмгольц номли Фармацевтик тадқиқотлар институти (HIPS) ва Ҳельмгольц номли Инфекцияларни ўрганиш маркази (HZI) каролактон антибиотикининг ажойиб хусусиятлари ҳақида маълум қилишди. Олимларнинг аниқлик киритишича, дори воситаси саратон ҳужайралари одатдагидан кўра кўпроқ муҳтож бўлган асосий ферментни блоклар экан. Nature Communications журнали шу ҳақида хабар берди. 

Каролактон Sorangium cellulosum бактериясидан олинадиган табиий антибиотик ҳисобланади. Модда бошқа бактериялардаги энг муҳим жараёнларни бузиш ва кариеснинг асосий сабаби ҳисобланган Streptococcus mutans микроби биоплёнкаларининг ҳосил бўлиши олдини олишга қодир. Бундан ташқари, каролактон энг хавфли бактериялардан бири бўлган Streptococcus pneumonieae'нинг ўсишига тўсқинлик қилади. 

Германиялик олимлар модданинг номаълум молекуляр мақсадини аниқлашди - у ўзига хос FolD ферменти. Таъкидлаш жоизки, FolD ҳар қандай организм ўсиши учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган фолий кислотаси ҳосил бўлишида иштирок этади. У орқали нуклеин кислоталари, аминокислоталар ва провитаминлар ҳосил бўлади. Бу фермент саратон ҳужайралари учун жуда аҳамиятли, у тажрибаларда саратон ҳужайралари ўсишини блоклашга қодирлигини намоён этган. Шундай қилиб, каролактон онкокасалликларга қарши салоҳиятли восита бўлиб чиқди. 

Top